Мьянма коронавирусни энг кўп тарқатадиган давлатга айланиши мумкин

БМТ расмийлари Мьянманинг яқин келажакда коронавирусни энг кўп тарқатадиган давлатга айланишидан хавотирда.

БМТнинг инсон ҳақлари бўйича Мьянмадаги махсус баёноточиси Том Эндрюснинг айтишича, Мьянма коронавируснинг энг хавфли шаклларининг “супер тарқатувчисига” айланиб бормоқда.

Эндрюснинг айтишича, мамлакатда вирусга чалинганлар ва ҳалок бўлганларнинг аниқ сони номаълум бўлиб, вазиятни назорат қилишнинг иложи ҳам бўлмаяпти. Мьянма дунё аҳолисининг 3/1 яшайдиган давлатлар билан чегарадош бўлгани учун ҳам вазият ўта хавфли тус олмоқда.