Мутахассислар иқлим ўзгариши ҳақида кескин огоҳлантириш беришга тайёр

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим бўйича мутахассислари душанба куни муҳим ҳисоботни эълон қилиш орқали сайёрамиз қанчалик тез исаётгани ҳақида кескин огоҳлантиришлар беришга тайёр турибдилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи 2013 йилдан бери иқлим фанлари бўйича биринчи кенг қамровли янгиланган баёнот беради.

Олимлар глобал иқлим мақсадларига эришишдан олдин атмосферага қанча мидорда углерод чиқарилиши мумкинлигини тахмин қилишади.

Париж битимига биноан, мамлакатлар глобал исишни саноатдан олдинги миқдордан 2 С даражадан ошмаслигига ёки 1,5 С даражагача чеклашга ҳаракат қилишлари керак.

Аммо иқлим ўзгариши аллақачон бутун дунёдаги ҳалокатли вазиятни кучайтирмоқда, кўпчилик ўтган ой Ғарбий Европада содир бўлган ҳалокатли сув тошқинлари мисолида бунинг гувоҳи ҳам бўлди.

Душанба куни тақдим этиладиган ҳисобот “ҳукуматлар иқлим ўзгаришига қарши чора-тадбирларни тезлаштиришлари кераклигини кўрсатади”, – дейди Безос Ер фонди иқлим бўйича мутахассиси Келли Левин.

2017 йилдаги Техас бўрони ва 2019-2020 йиллардаги ўрмон ёнғинлари каби офатлар олимлар томонидан иқлим ўзгариши билан бевосита боғлиқ дея таъкидланмоқда.