Мустақиллик ордени кимларга берилади

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири бўлган Мустақиллик ордени 1994 йилнинг 5 майида таъсис этилгандир. Бу орден билан Ўзбекистон фуқаролари республикада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар. Айрим ҳолларда Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Орден 1 микрон қалинликда олтин қопланган 925 даражали кумушдан тайёрланиб, икки ён бағридан зарҳал нур таралган саккиз қиррали мусамман (саккиз қиррали юлдуз) кўринишидадир. Унинг  марказида мустақиллик рамзи бўлган Ҳумо қуши кумуш рангда тасвирланган. Мустақиллик ордени кўкракнинг ўнг томонига тақилади.

«Мустақиллик» орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади.

Бу орден билан марҳум адиблар ва истиқлол учун курашчилар Абдулла Қодирий (1994), Чўлпон (1999), Ўзбекистоннинг биринчи президенти Президенти Ислом Каримов (1996) мукофотланган. Ислом Каримов биринчи бўлиб мазкур мукофотга сазовор бўлгандир.