Муслимани ўлдирганлик учун умрбод қамоқ жазоси берилди

Британия суди бегуноҳ аёлни ўлдирганликда айбланган етти кишини 34 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

19 ёшли ҳуқуқшунослик талабаси Айя Ҳашем, 2020 йил 17 майда Блекберн шаҳрида отиб ўлдирилган. Унинг оиласи ўз ватани Ливандаги зўравонликлардан қочиб, Британияга кўчиб ўтган.

У чап елкасига кириб, чиқиб кетган ўқдан олинган жароҳат туфайли касалхонада вафот этган.

Айя, супермаркетга, мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида ифторликка таом сотиб олиш учун кетаётган бўлган.

Отишмани 40 ёшли Фероз Сулеман уюштирган. У рақиб автомобиль шиналари дўкони эгаси Пачаҳ Хонни йўқ қилишни хоҳлаган. Биринчи ўқ дўкон деразасига теккан, иккинчиси Айяни нобуд қилган.

Престон Қироллик Суди Сулеманни 34 йилга озодликдан маҳрум қилди. 33 ёшли ёлланма қотил Замир Ражага ҳам 34 йил жазо берилди. 31 ёшли ҳайдовчи Энтони Эннис 33 йилга ҳукм қилинди. Шунингдек, отишманинг бир нечта қатнашчиларига ҳам ҳукм чиқарилди. Аёз Ҳусайн 32 йил, ака-ука Абубакр ва Усмон Сатиялар 28 йил, Кошиф Манзор эса 27 йиллик жазо олдилар.

Ҳашемнинг оиласи “адолат учун Худога шукроналик билдирдилар”.