Модерна ОИВга қарши вакциналар синовини бошлайди

Американинг Модерна фармацевтика компанияси одамларда ОИВга қарши иккита мРНК вакцинасини синашнинг биринчи босқичини бошлашга тайёр. Тадқиқотни йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.

Синовда қўлланиладиган вакциналар мРНА-1644 ва мРНА-1574 номли вакциналардир.

Эслатиб ўтамиз, мРНК технологияси – бу вирус қўзғатувчисини сунъий равишда реконструкция қилиш усули бўлиб, у кейинчалик эмлаш учун ишлатилади. Вируснинг шифрланган геноми ҳақидаги маълумотлар компьютерга киритилади, автоматлаштирилган тизим маълумотларни қайта ишлайди ва вакцинани махсус принтерда чоп этади.

Модерна коронавирусга қарши вакцинасини яратиш учун шу усулдан фойдаланди ва у ўзини касалликка нисбатан самарали эканлигини кўрсатди. Шундан сўнг, ишлаб чиқарувчилар ушбу технологиядан ОИВга қарши вакцина яратиш учун фойдаланишга қарор қилишди.

Фармацевтика компанияси Халқаро ОИТСга қарши эмлаш ташаббус лойиҳаси ҳамда Билл ва Мелинда Гейтс фонди билан ҳамкорлик қилади. Ишлаб чиқилаётган мРНА-1644 препарати ОИВни нейтраллаштирувчи антитаналарни аниқлашда “янги ёндашув” бўлиши тахмин қилинмоқда.