Mars Dune Alpha – Марс базаси прототипи 3D принтерда чоп этилади

NASA Bjarke Ingels Group архитектура фирмасига Марсда яшашнинг 3D симуляция амалга оширилган яшаш жойини лойиҳалашни топширди.

Лойиҳа Mars Dune Alpha деб номланади ва ушбу астронавтлар учун яшаш жойи NASA нинг Хюстондаги Жонсон космик марказида қурилади. Бу Марс юзасида уч йиллик миссия симуляциясидан иборат бўлган CHAPEA (Экипаж саломатлиги ва ишлашини тадқиқ қилиш аналоги) лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

2022 йилда Mars Dune Alpha га тўрт киши жойлаштирилиб, космонавтларнинг чекланган ресурслар, ускуналарнинг ишламай қолиши ва алоқанинг кечикиши каби пайдо бўладиган муаммоларни қандай ҳал қилишлари бўйича тажриба ўтказилади. Робот бошқарувидан фойдаланган ҳолда очиқ коинотга саёҳат қилиш ва илмий тадқиқотлар симуляциялари ҳам ўтказилиши мумкин.

Mars Dune Alpha базаси Icon компанияси томонидан Vulcan 3D принтер ёрдамида қурилиши режалаштирилмоқда.