Макрон Кобулда БМТ назоратидаги хавфсизлик зонасини яратиш режаларини эълон қилди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг айтишича, Париж ва Лондон БМТни Афғонистон пойтахти Кобулда гуманитар операцияларни ҳимоя қилиш учун “хавфсизлик зонаси” ни яратиш учун ҳаракат қилишга чақиради, деб хабар бермоқда France-Presse газетаси президентнинг Journal du Dimanche нашрига берган интервьюсига таяниб.

Аввалроқ, БМТ манбаси хабар берганидек, БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 30 август, душанба куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой) билан учрашишни режалаштирган.

Макроннинг сўзларига кўра, Франция ва Буюк Британия “Кобулда гуманитар операцияларни давом эттиришга имкон берадиган БМТ назоратидаги хавфсизлик зонасини ташкил этиш” мақсади билан резолюция лойиҳасини БМТга тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди. Улар 15 августда пойтахтни эгаллашди, президент саройини ўз назоратига олди ва 16 августда Афғонистондаги уруш тугаганини, давлат бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини эълон қилди. Уларнинг назорати остида бўлмаган ягона вилоят Кобул шимоли-шарқида жойлашган Панжшер вилояти бўлиб қолмоқда.