МАГАТЭ: Шимолий Корея атом реакторини қайта ишга туширганга ўхшайди

Шимолий Корея ядровий қурол учун плутоний ишлаб чиқарган деб ҳисобланадиган ядровий реакторни қайта ишга туширганга ўхшайди, дейилади БМТнинг йиллик назорат ҳисоботида.

Пхенян 2009 йилда инспекторларини мамлакатдан чиқариб юборганидан сўнг, Халқаро Атом энергияси агентлиги Шимолий Кореяга кира олмаяпти. Мамлакат кейинчалик ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурини илгари сурди ва тез орада ядровий синовларини қайтадан бошлади. Унинг охирги ядровий синови 2017 йилда бўлган.

МАГАТЭ энди Шимолий Кореяни узоқдан, асосан, сунъий йўлдош тасвирлари орқали кузатмоқда.

“2018 йил декабрь ойининг бошидан 2021 йил июль ойининг бошигача реактор ишлагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди”, – дейилади МАГАТЭ ҳисоботида. “Бироқ, 2021 йил июль ойининг бошидан бошлаб, реакторнинг ишлашини кўрсатувчи совутиш суви оқишини ўз ичига олган кўрсаткичлар пайдо бўлди”.

МАГАТЭ ҳар йили ўз ҳисоботини аъзо давлатлар йиғилишидан олдин интернет сайтида эълон қилади ва жойлаштиради. Ҳисобот ўтган ҳафта жума куни ёзилган.

МАГАТЭ ҳисоботда, Йонбёнда ядровий қуролда ишлатилиши мумкин бўлган реактор ёқилғисидан плутонийни ажратиш бўйича қайта ишлаш аломатлари борлиги ҳақида огоҳлантирди.