Лондон 10 йил ичида чўкиб кетиши мумкин

Британия Иқлим Маркази томонидан чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Темза дарёсига қараган Британия шаҳарлари, шу жумладан Лондон 10 йил ичида денгиз сувлари остида қолади, деб хабар беради “Mirror” газетаси.

Британиялик олимлар глобал исиш таъсирида Арктикада айсбергларнинг эриши натижасида сув сатҳининг кўтарилиши Буюк Британиянинг Темза дарёси сувининг тошишига сабаб бўлишини кўрсатадиган харитани чизишга муваффақ бўлишди.

Чизилган харитага кўра, пойтахт Лондоннинг ўзи, айниқса унинг жануби, энг кўп зарар кўрган шаҳарлардан бири бўлади. Илмий ҳисоб -китобларга кўра, ерлари Темза дарёсидан баланд бўлмаган барча ҳудудларни сув босади. Бунга муз эриши оқибатида дарё сатҳининг кўтарилиши сабаб бўлади.