Кўзидан ёш оққан Месси Барселонадан кетишини тасдиқлади

Ўзини йиғидан тўхтатолмаган Лионел Месси кўп йиллар давомида совринли ўйинлар ўтказган “Барселона” клубидан кетиши ҳақида гапирди.

Якшанба куни аргентиналик суперюлдуз “Кемп Ноу” да президент Йоан Лапорта билан матбуот анжумани ўтказди ва у ерда испан гигантларидан бирини тарк этаётганидан қайғуда эканлигини билдирди.

34 ёшли Месси клубда яна 5 йил қолишга рози эди, лекин ойлик маоши 50 фоизга камайтирилса ҳам, уни ушлаб қолиш билан боғлиқ ҳаражатлар клубни анчагина қийин аҳволга солиб қўйган бўларди.

Эндиликда Месси Франциянинг ПСЖ клубига йўл олаётганга ўхшайди. Ушбу клуб унга маош бера оладиган кам сонли клублардан бири ҳисобланади.

Месси: “Ҳақиқатда нима дейишни билмайман. Сўнгги кунларда мен нима дейишим мумкинлиги ҳақида кўп ўйладим ва ҳақиқат шундаки, мен арзирли бирор нарса ўйлаб тополмадим… Клубда мен кўп йиллар давомида ҳаётимни ўтказганим учун ҳам кетиш қийин. Мен бунга тайёр эмасман… Мен бу клуб учун биринчи келган кунимдан сўнгги кунларга қадар ҳамма нарсамни бердим. Бу (кетиш) ҳақида ўйламаганим учун ҳам хайрлашишни тасаввур ҳам қилмаганман…”