Коронавируснинг “дельта” штамми сувда 72 соат яшай олади

“Вектор”-Россия давлат вирусология ва биотехнологиялар илмий маркази мутахассислари коронавируснинг “дельта” штаммининг сувда 72 соатгача тирик қолишини аниқлашди. SARS-CoV-2 нинг бошқа штаммлари ҳам худди шунча муддатда сувда фаол қолади.

Бунинг учун олимлар вирусни +4С даражадаги ичимлик ва денгиз сувида турли муддатларда текшириб кўришди.

Аммо мутахассислар вирус мавжуд бўлган сувда чўмилиш туфайли инсонга касаллик юқиши борасида ҳозирча бир нарса айтишмаган.