Канада чегараларни очди, Америка эса “йўқ”

Душанба куни Канада америкаликларнинг харид қилиш, таътил ёки ташриф буюриш учун чегарадан ўтишига қўйилган тақиқни олиб ташлади, лекин Қўшма Штатлар канадаликлар учун бундай чекловларни ҳамон сақлаб турибди.

АҚШ фуқаролари ва мамлакатда қонуний равишда доимий яшовчилар чегаралардан ўтиш учун тўлиқ эмланган ва охирги уч кун ичида коронавирус тестидан салбий натижа қайд этган бўлишлари керак.

Саёҳатчилар аввалдан рўйхатдан ўтишлари керак бўлса ҳам, Канада Чегара Хизматлари Агентлиги Канаданинг қайта очилиши натижасида мамлакатга қанча одам кириши мумкинлигини ҳақида маълумот беролмайди. Чегарада кўпроқ муддат қолиб кетишлари мумкинлидан саёҳатчилар сафар вақтини ўзлари режалаштиришлари керак.

Вермонт штати, Эссекс шаҳарчасида жойлашган экспресс коронавирус тестларини ўтказувчи Garnet Health компанияси сўнгги ҳафталарда у ўтказган тестлар сони уч баравар ортганини айтди.

АҚШ-Канада чегараси коронавирус тарқалишини секинлаштириш мақсадида 2020 йил март ойидан бошлаб муҳим бўлмаган саёҳатлар учун ёпилган эди.

АҚШ Мексика ва Канада учун чекловларни камида 21 августгача узайтирган. Аммо Байден маъмурияти чегараларни босқичма-босқич қайта очишни режалаштира бошлади. Асосий талаб шуки, АҚШга келмоқчи бўлган барча чет эллик меҳмонлар коронавирусга қарши эмланган бўлишлари керак.