Канада 20 минг афғонистонликни қабул қилишни режалаштирмоқда

Канада ҳукумати 20 мингдан зиёд ҳимоясиз афғонларни, жумладан, таниқли фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни “Толибон”дан ҳимоя қилиш учун қабул қилишни режалаштираётганини эълон қилди.

Канада Иммиграция Вазири Марко Мендитсино бу ҳаракатлар Канада ҳукумати билан ҳамкорлик қилган минглаб афғонларни, айниқса таржимонлар, элчихона ходимлари ва уларнинг оилаларини қабул қилиш бўйича аввалги ташаббусга қўшимча эканлигини тасдиқлади.

“Толибон Афғонистоннинг кўп қисмини назорат қилишни давом эттирар экан, кўпроқ афғонлар ҳаёти хавф остида қолмоқда”, – дейди Мендитсино.

Унинг қўшимча қилишича, Канада ўз эътиборини инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар, диний озчиликлар аъзоларига қаратади.