Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари ҳўлу қуруқни баравар ёндирди

АҚШнинг Калифорния штатида содир бўлган ёнғинлар 405 минг гектар майдонни вайрон қилди, бу йил давомида мисли кўрилмаган ҳодисадир.

Қўшма Штатлардаги ўт ўчирувчилар бу ҳафта кўпроқ ёнғинларга тайёргарлик кўришмоқда.

Ўт ўчирувчилар айни пайтда 10 та йирик ёнғин ўчоғи билан курашмоқдалар, шу жумладан, Калифорния тарихидаги иккинчи йирик “Дикси” ёнғини сабабли 230 минг гектар майдон ёниб кетган ва 1000 дан зиёд биноларни кулга айланган.

Душанба куни ҳолатига кўра, PG&E (Pacific Gas & Electric) энергетик гигантига тегишли машинадан келиб чиққан бўлиши мумкин бўлган “Дикси” ёнғинининг 31 фоизи ўчирилган.