Калифорния соҳилларида шаклини ўзгартирадиган балиқ кўринди

Калифорния соҳилларида 2000 метр чуқурликда олимлар шаклини ўзгартирадиган китсимон балиқни суратга олишга муваффақ бўлдилар.

Мазкур балиқ ҳаётининг бошида илонсимон балиққа ўхшасада, катта бўлган сари тобора китга ўхшаб боради.

Китсимон балиқни олимлар 34 йил давомида фақат 18 бора кўра олишган эди.