Италияда антик дунё ошхонаси очилади

Италиядаги қадимий Помпей шаҳрида туристлар учун термополий-қадимий дунё ошхонаси очилади.

2019-йили топилган мазкур ошхонада 2000 йил аввал ўзига хос фаст-фуд таомлари пишириб сотилган. Бу маконнинг асосий мижозлари уйида ошхонаси бўлмаган камбағаллар бўлган.

Археологлар мазкур термополийда ичида овқат қолдиқлари сақланиб қолган хумлар,шароб шишалари ва чиннидан ясалган стол ҳам топишган. Туристлар учун реконструкциядан кейин очилиши кутилаётган мазкур антик фаст-фуд ошхонасининг таомномасини қайтадан тузишга олимлар ва маданиятшунослар ёрдам беришади.