Исроилдаги хусусий касалхоналар коронавирусга чалинганларни қабул қилмайди

Исроилдаги 7 та хусусий касалхона директорлари 23 августдан бошлаб коронавирусга чалинган янги беморларни қабул қилмаслигини маълум қилди.

Уларнинг айтишича, Молия вазирлиги январ ойида маъмуриятга ваъда қилган пул миқдорининг деярли ярмини олмаганликлари учун касалхоналарда молиявий инқироз бошланган.

Оқибатда мазкур касалхоналар керакли дори-дармон ва ускуналарни сотиб ололмаяпти. Назарет шаҳридаги касалхоналардан бирининг мудири кимёвий терапия учун керакли дориларнинг ва кислород ускуналарининг етишмаслигидан шикоят қилган.