Исроил Силвандаги уйни бузиб ташлади

Маҳаллий расмийларга кўра, сешанба куни Исроил қўшинлари ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Силван шаҳрида фаластинликларнинг уйини бузиб ташлашди.

“Полиция кучлари томонидан қўллаб-қувватланган Исроил бульдозерлари икки хонадонли уйни бузиб ташлашди”, – деди Силвандаги маҳаллий ер қўмитаси аъзоси Фахри Абу Диаб Анадолу агентлигига.

“Исроил муниципалитетлари фаластинликларнинг уйлари рухсатсиз қурилган деб даъво қиладилар, лекин ҳақиқат шундаки, улар фаластинликларга ўз уйларини қуришга рухсат бермайдилар”, – деди Абу Диаб.

Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг вайрон қилиш сиёсати ҳукуматнинг фаластинликларни Силван ва Қуддусдаги мавжудлигига барҳам бериш ҳаракатларининг бир қисмидир.

Бу хабарга Исроил расмийларидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Яқинда Исроил расмийлари Силванда ал-Бустан ва Батин ал-Хава маҳаллаларидаги фаластинликларнинг ўнлаб уйларини бузиш режаларини эълон қилишди.

Халқаро ҳуқуқ Ғарбий Соҳилни ҳам, Шарқий Қуддусни ҳам босиб олинган ҳудудлар дея эътироф этади ва у ерлардаги турар-жойлар қурилишини қонунга хилоф деб ҳисоблайди.