Исроил Эрон бўйича Хавфсизлик Кенгаши давлатлари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда

Исроил чоршанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатларнинг элчиларини чорлади ва ўтган ҳафта Уммон соҳилларида Исроил миллиардерига алоқадор савдо кемасига дрон қурилмаси ёрдамида амалга оширилган ҳужумдан сўнг Эронга қарши чоралар кўришга чақирди.

Шу билан бирга, “Исроил ўз фуқаролари ва суверенитетига қилинган ҳар қандай ҳужум ёки таҳдидга қарамай, мустақил ҳаракат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади”, деган фикрни такрорлади.

АҚШ, Буюк Британия ва Исроил Эронни дрон ҳужуми натижасида Британия ва Руминия фуқароларини ўлдирганликда айблади.

Эрон воқеага алоқадорлигини рад этди.

Ҳужум учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган бўлсада, Эрон ва унинг қуролли иттифоқчилари минтақа атрофидаги ҳужумларда худди шундай худкуш учувчисиз ускуналардан фойдаланишган.

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен чоршанба куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб билан Эроннинг ҳужумига мувофиқлаштирилган жавоб чораларини кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.