Исириқ гиёҳванд моддалар қаторига қўшилди

Беларус Республикаси божхона органлари маълумотларига кўра, Республикада давлат назоратига олинган гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг рўйхатига кўра, «гармалин» ва «гармин» тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган хавфли психотроп моддалар ҳисобланади.

Ушбу моддалар ва уларни ўз ичига олган ўсимликларни Беларус ҳудудига олиб кириш Беларус Республикаси Жиноят кодексининг 328-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Беларус қонунчилиги бузилмаслиги учун, Республика ҳудудига кираётганлардан юқорида айтиб ўтилган хавфли психотроп моддаларни (лотинча номи Peganum harmala, гармала, исрык, исириқ) ўз ичига олган ўсимликларни олиб келмаслик сўралади.