Иордания жанубида пайғамбар Лут (а.с.)нинг қишлоғи топилгани эълон қилинди

Иордания ҳукумати ўнлаб йиллар давом этган қазишмалардан сўнг Иордан водийсининг жанубида Лут пайғамбарнинг қишлоғи топилганини эълон қилди. Иордания илмий тадқиқот гуруҳининг қўмитаси бунга илмий далилларни тақдим этди.

Иорданиялик мутахассислар, бир қатор давлат ва хусусий институтлар ва фуқаролик жамияти ташкилотлари билан ҳамкорликда, Иордания жанубидаги Лут пайғамбарнинг қишлоғи топилгани ҳақида хабар беришди.

Иордания илмий тадқиқот гуруҳи қўмитаси маърузачиси, Ҳошимийлар университети доктори Муҳаммад Воҳиб Лут (а.с.) қишлоғини топилгани тўғрисида материал ва илмий далилларни, шу жумладан астрономик, геологик ва географик далилларни, археологик қазишмалар натижаларини тақдим этди.

Доктор Муҳаммад Воҳиб Иордания тадқиқот гуруҳи топилма юзасидан бир нечта китоблар нашр этганини, шунингдек, ихтисослаштирилган халқаро ва Европадаги илмий журналларда бир қанча илмий мақолаларни нашр этилганини таъкидлади.