ИНТЕРПОЛ коронавирус билан боғлиқ жиноятлар ҳақида огоҳлантирди

Халқаро Полиция Ташкилоти (Интерпол) фирибгарлар ҳукуматларни коронавирусга алоқадор фирибгарлик билан нишонга олаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Интерполнинг хабар беришича, 40 мамлакатда 60 дан ортиқ ҳолатларда соғлиқни сақлаш вазирликлари ва шифохоналар вакилларига ўз мамлакатларида тарқатиш учун тасдиқланган вакциналарни сотиб олиш таклифи тушган.

Баёнотга кўра, фирибгарлар одатда вакцина ишлаб чиқарувчиси ёки вакциналарнинг тарқатилишини осонлаштирадиган давлат ташкилотининг вакили деб даъво қилишади.

Фирибгарлар одамларнинг электрон почта манзиллари билан ҳам, телефон орқали ҳам боғланишга ҳаракат қилишади, шунингдек, улар ижтимоий тармоқларда сохта веб-сайтлар ва сохта маълумотлардан фойдаланадилар.

“Ҳатто фирибгарликка уриниш муваффақиятсизликка учраганда ҳам, бу ҳақда полицияга хабар бериш муҳим, шунинг учун потенциал ҳаволалар аниқланиб, расмийларни бу таҳдидлардан огоҳлантириш керак”, – дейди ИНТЕРПОЛ бош котиби Юрген Сток.