Ҳиндистонда махсус таомдан 50 дан кўп киши заҳарланди

Ҳиндистоннинг Ассам штатида ўтказилган бир диний маросимда 50 нафардан кўп киши “прасад” деб аталадиган махсус таомдан заҳарланди.

Мазкур таом мевалар ва каптар нўхотидан тайёрланади.

Овқатни еган инсонлар кўнгил айниши, қусиш ва қориндаги кучли оғриқ билан касалхонага олиб кетилган. Полиция маҳсулотлар сотиб олинган дўконларда суриштирувни бошлаган.