Голливуд юлдузи Афғонистонликлар учун махсус инстаграм ҳисоби очди

Голливуд юлдузи ва БМТ нинг қочоқлар масаласи бўйича махсус элчиси Анжелина Джоли Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун алоҳида инстаграм ҳисоби очди.

“Ҳозирнинг ўзида Афғонистон халқи ижтимоий тармоқларда эркин мулоқот қилиш ва фикрини баён қилиш имкониятидан маҳрум бўлиб бормоқда.  Уларнинг ҳикояларини улашиш ва ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашаётган инсонларнинг овозини етказиш учун шу инстаграм ҳисобини очдим”, – деб ёзган актриса илк постида.

Джоли ўз постида Толибон ҳукуматга келгандан кейин Афғонистондаги ҳаётнинг қандай ўзгарганлиги ҳақида ёзган афғон ўсмир қизнинг мактубини ҳам улашган.