Германия Афғонистонга бир цент ҳам бермоқчи эмас

Толибон мамлакатда ҳокимиятни ўз қўлига олса ва шариат қонунларини жорий қилса, Германия Афғонистонга ҳеч қандай молиявий ёрдам кўрсатмайди, деди ташқи ишлар вазири пайшанба куни ZDF телеканалига.

“Биз ҳар йили 430 миллион евро (505 миллион доллар) (молиявий кўмак) берамиз, агар толиблар мамлакатни эгаллаб, шариат қонунларини жорий қилса, бошқа (бир) цент (ҳам) бермаймиз”, – деди Хейко Маас.

Афғонистон ҳукумати кучлари пайшанба куни Толибон жангарилари билан бир неча шаҳарларда ва уларнинг атрофида жанг қилишди. АҚШ разведкасига кўра, толиблар 90 кун ичида пойтахт Кобул эгаллаши мумкин.