Германия Афғонистондан 10 минг кишини эвакуация қилиши керак

Германия канцлери Ангела Меркел Афғонистондан 10 мингга яқин одамни эвакуация қилиш кераклигини айтган.

Эвакуация қилинадиганлар орасида 2500 нафар афғон ёрдамчи ходимлари, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари, адвокатлар ва ҳукумат вакиллари бор. Агар улар Толибон Кобулни эгаллаганидан кейин мамлакатда қолса, хавф остида қолишлари мумкин.

Унинг сўзларига кўра, Германия Афғонистон билан чегарадош давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, мамлакатдан қочаётганларни қўллаб-қувватлаши керак.

“Бу мавзу бизни узоқ вақт банд қилиб қўяди”, – деган у партиядаги манбаларга кўра.