Генерал Дўстумнинг уйи ёқиб юборилди

Афғонистоннинг  TOLOnews телеканали ўзининг Твиттер саҳифасида ўзбеклар лидери генерал Абдулрашид Дўстумнинг  Жузжон вилояти маркази Шибирғондаги уйининг Толибон томонидан ёқиб юборилганлигини эълон қилган.

67 ёшли Дўстумнинг ўзи 4 август куни Афғонистонга Туркиядан қандли диабет туфайли узоқ вақт даволанганидан кейин қайтиб келган ва сиёсий лидерларни жангариларга қарши курашиш учун бирлашишга чақирган эди.

Маълумотларга кўра, Дўстумнинг Шибирғондан ташқари Афғонистоннинг бошқа шаҳарларида, шу жумладан Қобулда ҳам иҳоталар билан ўралган ҳашаматли уйлари бордир.