Гавайи Университети грант дастури

АҚШда жойлашган Гавайи Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир. Грантларни Университет Осиё Тараққиёт Банки билан ҳамкорликда тақдим қилмоқда.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 300 та грант тақдим қилинади.

Гавайи Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Гавайи Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: маҳаллий ва халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: АҚШ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 декабрь.