G7, Туркия ва Қатар Афғонистон бўйича учрашув ўтказади

Американинг “The New York Times” газетасининг якшанба куни ёзишича, Туркия, Қатар ва “Катта еттилик” расмийлари душанба куни Афғонистон ва Кобул аеропортининг келажагини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказмоқчи.

Газетанинг қўшимча қилишича, сешанба куни АҚШ ҳарбийлари кетгандан сўнг, афғонларни эвакуация қилиш толиблар аеропортни тўлиқ назоратига олганда қийинлашади.

Жума куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс расмийлар иттифоқчилар ва Толибон билан музокаралар олиб бораётганини, АҚШ ҳарбийлари кетганидан кейин ҳарбий бўлмаган парвозларни имкон қадар тезроқ тиклашга рухсат беришини айтди.

У Туркия ва Қатар Толибон билан аеропортни бошқармоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Унинг таъкидлашича, ташқи ишлар вазири Антони Блинкен шанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан Афғонистон ҳақида гаплашган.