Эвакуация самолётида туғилган афғон қизга самолёт номи берилди

Reach 828 рақамли С-17 юк самолётида туғилган афғонистонлик қизга “Рич” деб исм берилди. Толибон ҳокимиятга келганидан кейин унинг оиласи Афғонистонни тарк этган.

АҚШ ҳарбий хизматчиларининг айтишича, чақалоқнинг онасини шанба куни АҚШнинг Германиядаги ҳарбий базасига олиб кетилаётганда тулғоқ тутган, самолёт қўнгач, ҳарбий шифокорлар аёлга самолёт юкхонасида туғишга ёрдам беришган. Кейин она ва қизалоқ яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган.

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳар бир самолётида чақирув белгиси сифатида танилган бошқа самолётлар ва бошқарув миноралари билан боғланиш учун код номи бор ва С-17 юк самолётларида одатда Reach коди ва ундан кейин рақам бўлади.

АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги қўмондони генерал Тодд Уолтерснинг айтишича, афғон оиласини хавфсиз жойга олиб чиққан самолётнинг белгиси Reach 828 бўлган. Шунинг учун ота-она боласига шу исмни қўйишга қарор қилишган.