Эстонияда коронавирусга қарши спрей ишлаб чиқилди

Эстония олимлари ҳар хил турдаги штаммлардан ҳимоя қила оладиган коронавирусга қарши бурун спрейини кашф қилдилар, деб хабар бермоқда rus.postimees.

“Лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бурун спрейи коронавируснинг Вуҳан штаммидан ҳам, дельта штаммидан ҳам, Британия, Жанубий Африка ва Бразилия штаммларидан ҳам ҳимоя қилади”, – дейилади хабарда.

Icosagen ген-инженерия компаниясининг илмий директори Март Уставнинг айтишича, лаборатория тадқиқотлари ишлаб чиқилган бурун спрейи коронавируснинг барча штаммларидан бир хил даражада яхши ҳимоя қилишини тасдиқлади.

BioBlock деб номланувчи спрейни ишлаб чиқиш ва сотиш учун Chemi-Pharm, Icosagen, Tartu университети, Эстония ҳаёт фанлари университети ва OU Teadus ja Tegu олимлари ва мутахассисларидан иборат консорциум тузилди. Маҳсулот технологияси патентланган.

BioBlock бурун спрейи Chemi-Pharm томонидан ишлаб чиқарилади ва сотилади.