Эшонқалъа тарихидан лавҳалар

Эшонқалъа – ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳудудидаги Халқобод шаҳрининг жанубий-шарқида, бир километрлик масофада жойлашган. Тарихчи олимларнинг маълумотларига кўра, Эшонқалъа қўрғони XVIII асрнинг II ярмида қурила бошланган. У ерда мадраса, масжид, кутубхона, талабалар ётоқхонаси, карвонсаройлар жой олган. Қалъага ўша вақтда саводли ва диний билимларга эга одамлар кўп йиғилган. Мадрасага ўқиш учун кўплаб болалар, талабалар келган.  Эшонқалъадаги масжид-мадраса ҳозирда ҳам сақланиб қолган бўлиб, унда бир пайтнинг ўзида 50 га яқин талаба таълим олган. Қалъа асосан диний таълим бериш мақсадида қурилгани учун унинг деворлари баланд эмас. Ёзма манбаларга қараганда, қалъанинг 4 томонида кириш эшиги ва дарвозаси бўлган. Қалъанинг ичидаги уйлар бир қаватли, баъзилари эса икки қаватли қилиб қурилган.  

XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар китобидан олинди.