Эрон танкер ҳужумига алоқадорликни инкор этмоқда

Эрон Уммон соҳилидаги танкерга ҳалокатли ҳужум уюштирилгани ҳақидаги айбловларни психологик уруш сифатида рад этди ва Теҳрон кўрфаздаги стратегик сув йўлининг хавфсизлигини оширишга ҳаракат қилаётганини айтди.

Етти етакчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари жума куни Эрон халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётганини ва барча далиллар ўтган ҳафта Mercer Street даги танкерга қилинган ҳужум ортида Эрон турганлигини кўрсатганини айтишди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода G7 баёнотини “асоссиз” деб рад этди, деб хабар беради давлат матбуот хизмати.

Учувчисиз дрон ҳужуми натижасида нефть ташиш учун асосий йўналиш бўлган Кўрфазнинг оғзи яқинида содир бўлган ҳужум оқибатида кеманинг икки нафар экипаж аъзоси – британиялик ва руминиялик ҳалок бўлган.

АҚШ ҳарбийларининг айтишича, ҳудудга ёрдам бериш учун жойлаштирилган Роналд Рейган авиаташувчисининг портловчи моддалар бўйича мутахассислари дрон Эронда ишлаб чиқарилган деган хулосага келишган.

Аммо Эрон қуролли кучларининг юқори лавозимли вакили Шекарчи шундай деди: “Америкаликлар Эрон учувчисиз дронининг бир қисмини сувдан чиқариб олганини айтишмоқда … лекин дрон Эронга тегишли эканлиги қайси лабораторияда аниқланган?”.

Эрон воқеликни рад этганига қарамай, Британия, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатлар Теҳронни ҳужум учун танқид қилишди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ мажлисида Британия ушбу масалани кўтарган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти элчиси ўринбосари Заҳра Эршодий айбловларни рад этди ва ҳар қандай ҳужум учун қасос олинишидан огоҳлантирди: “Эрон ўзини ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишдан тўхтамайди”.