Эрдоған Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун Толибон раҳбари билан учрашиши мумкинлигини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Афғонистондаги жангларни тўхтатиш ҳаракатлари доирасида “Толибон” ҳаракати раҳбари билан учрашиши мумкинлигини айтди.

Эрдўғон CNN Турк телеканалига берган интервюсида шундай деди: “Бизнинг тегишли муассасалар Афғонистондаги воқеалар, жумладан, “Толибон” билан музокаралар борасида зарур чораларни кўрмоқда ва мен ҳатто унинг раҳбарини келгусида қабул қила оламан”.

У: “Афғонистондаги вазият хавфли босқичга етди ва уни назорат қилиш керак”, деб қўшимча қилди. Шу билан бирга у Қатар томони билан “Толибон”нинг қадамлари ва ярашишга эришиш йўллари тўғрисида музокаралар олиб борган.