Энг кичкина смартфон

Хитойнинг Mony компанияси дунёдаги энг кичик смартфонни тақдим қилди. Mony Mint деб номланган мазкур ускуна экспертлар томонидан яхши баҳоланган. Унинг қуйидаги характеристикаси бор;

— 3 дюймли дисплей;

— тахминан кредит картасига тенг;

—  USB-C заряд ускунаси;

—  SD-карталар;

— икки дона SIM-карта;

— Android 9 операцион системаси;

—  1250 мАчли батарея ҳажми.

 Mony Mint смартфонининг сотилиши жорий йилнинг ноябрида бошланиб, нархи тахминан 100 доллардир.