Эмланмадингми? Кўпроқ тўлайсан!

COVID-19 га қарши эмланмаган ишчилар тез орада тиббий суғурта учун ҳар бир иш ҳақидан 50 доллар ва ундан кўпроқ суғурта бадалларини тўлашлари мумкин, чунки АҚШ бўйлаб компаниялар ўз ходимларини ва ўзларини касалликнинг тарқалишидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Гарчи кўпчилик компаниялар ўз ишчиларидан идорага қайтишдан олдин эмланишни талаб қилишда иккиланиб туришган ва ҳатто вакциналаниш учун ходимларга катта молиявий рағбатлантириш таклиф қилишаётган бўлсаларда, ушбу чорани қўлламоқчи бўлган йирик иш берувчилар сони ортиб бормоқда.

Ишлаб чиқариш, чакана савдо, меҳмонхона бизнеси, молиявий хизматлар ва бошқа соҳаларда эмланмаган ходимлардан соғликларини суғурта қилиш учун кўпроқ ҳақ ундириш ғояси кучаймоқда. Сабаби оддий: ҳали эмланмаган ходимларда коронавирусга чалиниш хавфи кўпроқ. Агар ходим оғир ҳолатдаги касалликка чалинса, даволаниш харажатлари, айниқса, у касалхонада узоқ муддат қолишига тўғри келса, иш берувчига қимматга тушиши мумкин.