Элон Маск: Жефф Безос SpaceXга қарши даъво аризалари бериш билан шуғулланиш учун нафақага чиқиб олган

Элон Маск Amazon нинг шўба корхонаси SpaceX компаниясининг Старлинк сунъий йўлдошлари сонини кўпайтириш режаларига норозилик билдирганидан кейин Жефф Безосга қарши зарба берди.

Маск твиттерда Amazon асосчиси ва ижрочи директори Безос “SpaceX га қарши даъво аризасини топшириш учун нафақага чиққанини” ёзди. Маск Безоснинг исмини “Бесос” деб “нотўғри” ёзган.

Безос июль ойида Amazon бош директори лавозимини тарк этганди.

Маскнинг твитлари Amazon нинг сунъий йўлдош тармоғидаги шўба корхонаси бўлмиш Kuiper ҳақидаги мақоласига жавобан бўлиб, Kuiper чоршанба куни SpaceX компаниясининг Старлинк интернет-сунъий йўлдош тармоғини кенгайтириш режаларига қарши Федерал Алоқалар Комиссиясига норозилик мактуби юборди.

SpaceX ўзининг иккинчи авлод Старлинк лойиҳаси учун 30 мингга яқин сунъий йўлдошни орбитага юборишни таклиф қилган. Ҳозирга қадар корхона 1740 та сунъий йўлдошини коинотга чиқарган.

Kuiper мактубида SpaceX йўлдош туркуми учун битта эмас, иккита конфигурацияни таклиф қилиб, қоидаларни бузганини айтган. SpaceX, агар Комиссия биринчи таклифни рад этса, иккинчи таклиф захира эканлигини маълум қилган.

Бу Безос компанияларининг SpaceX билан биринчи марта баҳслашиши эмас.