Донор кучук нафақага чиқди

Буюк Британияда донор-ҳайвонлар орасидаги “супер юлдуз” кучук-грейхаунд зотли Вуди нафақага чиқди.

Грейхаунд зотига мансуб итларнинг қони универсал тип бўлиб, уни фавқулода ҳолатларда бошқа итларга қуйиш мумкин.

Вуди 6 йил мобайнида 90 та ҳайвонга донорлик қилиб, уларнинг ҳаётини асраб қолди.

Кучук илк бора 3 ёшида қон берган. Ўшандан бери у Англиядаги ҳайвонлар қони банкига 22 марта қон топшириб, “супер юлдуз” лақабини олган. Вуди берган қоннинг ҳар 450 миллилитри 4 та итнинг ҳаётини қутқариб қолган.

Универсал қонга эга Вуди ҳозир 8 ёшга киргани учун ортиқ қон топширолмайди ва нафақахўр ҳисобланади.