Дания Қобулдаги элчихона ходимларини эвакуация қилмоқда

Дания ҳукумати Афғонистон пойтахти Қобулдаги ўз элчихонасини ёпиб, ходимларини эвакуация қилади. Дипломатик ваколатхона вақтинчалик ёпилади.

Бу ҳақда жума куни бўлиб ўтган матбуот конференциясида мамлакат ташқи ишлар вазири Еппе Куфуд маълум қилган.

“Афғонистондаги Данияликлар дарҳол мамлакатдан чиқиб кетишлари зарур, – деган вазир. – Биз ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини уйларига қайтариш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз. Яқин кунларда бу имкониятлар тобора камайиб боради. Вазият ўта жиддий.”

Вазирлик Афғонистондаги бошқа Данияликларнинг уйга қайтиш борасидаги режалари ҳақида маълумот бермаган.