COVID-19ни аниқлайдиган янги қурилма ишлаб чиқилди

Массучусетс Технология Институти ва Гарвард университети муҳандислари тахминан бир соат ичида сўлак намунасидан SARS-CoV-2ни аниқлай оладиган кичик қурилмани ишлаб чиқдилар. Тадқиқот давомида улар ташхис ҳозирда қўлланилаётган ПЦР тестлари каби аниқ бўлишини кўрсатдилар.

Қурилма айни пайтда кенг тарқалган SARS-CoV-2 вариантлари билан боғлиқ бўлган ўзига хос вирусли мутацияларни аниқлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, CRISPR технологиясига асосланган янги диагностик қурилмани тахминан 15 долларга сотиб олиш мумкин, лекин агар қурилмалар кенг миқёсда ишлаб чиқарилса, бу харажатлар сезиларли даражада камаяди. Мутахассисларнинг фикрича, ҳар бир қурилма 2-3 доллар нарх орасида ишлаб чиқарилиши мумкин.

Олимлар биринчи навбатда ўз қурилмаларини синтетик SARS-CoV-2 РНК кетма-кетлигини ўз ичига олган одам сўлаги билан, сўнгра вирус аниқланган 50 нафарга яқин беморларнинг сўлак намуналари билан синаб кўришди. Улар қурилма ҳозирда қўлланилаётган стандарт ПЦР тестлари каби аниқ ишлашини тасдиқладилар.

Агар COVID-19 тасдиқланса, қурилма ўзидан қуролланмаган кўз билан кўриш мумкин бўлган инфрақизил нурлар тарқатади.