Чехияда антиқа уй сотилмоқда

Чехияда кўл бўйидаги қоя ичида ўйиб қурилган антиқа уй сотувга қўйилди.

Мазкур уйнинг умумий майдони 81 м² бўлиб, нархи 6,3 млн чех кронасидир.

Антиқа уй Мельник шаҳри атрофидаги қишлоқда жойлашган бўлиб, унга қўшиб 5175 м² ли ер майдончаси ва гараж ҳам берилади. Уй ёнида автобус бекати ва ресторан жойлашган.

Уй эгасининг айтишича, хонадонда электр тармоғи ва сув қувури мавжуд, аммо канализация муаммосини ҳал қилиш керак. Устига-устак, уй анча эски бўлиб, таъмир талаб қилмоқда. Аммо эгаси харидорларга уй кўплаб туристларни жалб қилиши мумкинлигини айтмоқда.