Британия ҳукумати Кобулдан ит ва мушукларни эвакуация қилишга розилик берди

Британия ҳукумати хайрия ташкилотининг асосчиси, Буюк Британиянинг денгиз флоти собиқ офицери Бен Фартинг Афғонистондан эвакуация қилмоқчи бўлган 200 ит ва мушукни Кобулдан эвакуация қилиш учун сафар уюштиришга рухсат берди.

Британия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида Британия армияси илгари 140 та ит ва 60 та мушукни эвакуация қилишни рад этганини билдирди.

Британия Мудофаа вазири Бен Уоллеснинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳайвонларни эвакуация рейсларида жойлаштириш мумкин эмас. Бундан ташқари, эвакуация жараёни тугагандан сўнг ва Кобул аеропорти тижорат рейслари учун очилганда, ҳайвонлар Афғонистонни тарк этиши мумкин.

ТИВ баёнотига кўра, Фартинг ва унинг уй ҳайвонлари Британия Қуролли кучларидан ёрдам олган ва Кобул аеропортидан эвакуацияни кутишмоқда.

“Мудофаа вазирининг кўрсатмаси билан Буюк Британия ҳукумати чартер рейсини амалга оширишга рухсат берди”, – дейилади вазирлик твиттерида.