BRICS доирасида “бешлик” космосда ҳамкорликни йўлга қўяди

BRICS ташкилоти аъзоларининг (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) чоршанба куни имзолаган Ерни масофадан туриб зондлаш учун маълумотлар алмашиш тўғрисидаги битими “бешлик”нинг ҳамкорликдаги биринчи қадамидир. Бу ҳақида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили, бу йил “бешлик”нинг BRICS музокараларига раислик қилаётган Санжай Бхаттачаря маълум қилди.

“BRICS томонидан масофадан туриб зондлаш сунъий йўлдошлар туркуми тўғрисидаги битимнинг якунланиши ва қабул қилиниши бизнинг ҳамкорлигимиз йўлидаги муҳим қадам ва BRICS аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муҳим босқичи бўлди. Бу кўп жиҳатдан фуқароларимиз ҳаётини яхшилашда муҳим роль ўйнайди”, – деди Бхаттачаря.

Унинг қўшимча қилишича, имзоланган ҳужжат турли соҳаларда, жумладан глобал иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалиги ва озиқ -овқат хавфсизлиги, табиий офатларнинг олдини олиш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни тезлаштиришга ёрдам беради.