Boston Dynamics “Атлас”идан паркур

Компания видеода кўрсатилган бундай мураккабликдаги майдонни тажриба ўтказиш учун “идеал жой” деб ҳисоблайди. Бу ерда Атлас роботларини янада чаққонроқ қилиш учун имкониятларидан максимал фойдаланишга мажбурлашмоқда. Тажрибалар давомида биринчи марта иккита робот қийинчиликсиз тўсиқлардан ўта олганини кўриш мумкин.

Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, энди роботлар йўлларида “кўрганларига” қараб, вазиятни таҳлил қилиб хатти-ҳаракатларини мавжуд ҳолатга мослаштира оладилар. Маълум бир сакрашларни амалга ошириш учун уларни олдиндан дастурлаш шарт эмас.

Мутахассисларнинг фикрича, агар роботлар инсонлар билан бир хил ҳаракатларни бажаришни ўргана олсалар, шунингдек, атрофдаги вазият ва ўзгаришларга мослашсалар, уларнинг имкониятлари “деярли чексиз” бўлади.