БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат дастури Афғонистонга “хавфсизликка ишончсизлик туфайли” гуманитар ёрдам кўрсатишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақида ТАСС мухбирига Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги дастури ҳузуридаги доимий ваколатхонаси ва Рим шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар маълум қилди.

“Озиқ-овқат дастури Афғонистондаги вазият туфайли гуманитар ёрдам йўлаклари бўйлаб режалаштирилган етказиб беришни вақтинча тўхтатди. Аммо ташкилот жойдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатда ишлашни давом эттириш ниятида”, – дейилади доимий ваколатхона хабарида.

Аввалроқ, ташкилот вакили Кун Ли ТАССга берган интервьюсида, улар Афғонистондаги гуманитар ёрдамларни ходимлар ва ҳамкорлар хавфсизлиги кафолатлари таъминлансагина давом эттиришларини билдирганди.

БМТнинг Озиқ-овқат дастури Афғонистондаги вазият “гуманитар ҳалокатнинг барча белгиларига эга” деб ҳисоблайди. Шунингдек, Афғонистоннинг ҳар учинчи фуқароси озиқ-овқат етишмаслигини бошдан кечираётганини айтилмоқда.