Bloomberg Билл Гейтснинг собиқ рафиқасининг бойлигини ошкор қилди

Микрософт асосчиси Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси Мелинда Гейтснинг бойлиги 5,7 миллиард доллардан ошиб, дунёнинг энг бой аёлларидан бирига айланди, деб ёзади Bloomberg.

Агентлик маълумотларига кўра, Билл Гейтс собиқ хотинига расмий ажрашиш эълон қилинганидан кейин умумий қиймати қарийб 2,5 миллиард доллар ўтказган ва у илгари 3 миллиард доллардан зиёд қимматли қоғозларни олган.

Маълум қилинишича, август ойининг бошида америкалик миллиардер Мелинда билан муносабатларини тўхтатганини расмийлаштирган, ОАВ эса ажрашиш жараёни тарихдаги энг қиммат ажрашув бўлиши мумкинлигини айтган.

Гейтс дунёдаги энг бой беш тадбиркордан бири ва унинг оилавий бойлиги 130 миллиард долларга баҳоланмоқда.