Беларуснинг икки нафар мураббийлари Токио-2020дан четлатилди

Токио Олимпиадасида спринтер Кристина Тимановскаянинг қатнашишини тақиқлаган икки нафар Беларус мураббийларининг аккредитацияси бекор қилинди ва Олимпия спортчилар шаҳарчасидан чиқариб юборилди, деб хабар берди ХОҚ.

Енгил атлетика бўйича бош мураббий Юрий Моисевич ва жамоа расмийси Артур Шумакдан, улар Тимановскаяга юкларини йиғиб, аэропортга боришни буюрганларидан бир неча кун ўтгач, Олимпия шаҳарчасини тарк этишни сўрашди, дея баёнот берди Халқаро Олимпия қўмитаси.

Пайшанба куни Варшавада Рейтерс агентлигига эксклюзив интервью берган Тимановскаянинг айтишича, икки мураббий унга уйга қайтиш буйруғи Белоруссиянинг “энг юқорисидан” келганини айтганлар.

Тимановская уйига парвоз қилишдан бош тортди ва Полшадан бошпана сўрашдан олдин япон полициясидан ҳимоя сўради.

24 ёшли спортчи билан боғлиқ воқеалар Беларус Президенти Александр Лукашенкога янада “яккаланиб қолиш” билан таҳдид солмоқда. У ўтган йилги сайловларда рақибларининг ҳаракатларини шафқатсизларча бостирганидан кейин Ғарб санкциялари остида қолган. Унинг ўғли мамлакат Олимпия қўмитасининг раҳбари ҳисобланади.

Лукашенко матбуот котиби Тимановскаянинг интервьюсидан кейин изоҳ бериш бўйича юборилган сўровга жавоб бермади.