Беларуслик фаол Киев боғида ўлик ҳолда топилди

Украина полициясининг хабар беришича, сешанба куни эрта тонгда, беларуслик фаол ўз уйи яқинидаги боғда ўлик ҳолда топилган.

Белоруслик фуқароларга турли таъқиблардан қочишга ёрдам берувчи Киевда жойлашган ташкилотга раҳбарлик қилган Виталий Шишов душанба куни уйидан югуриш учун чиқиб кетганидан сўнг қайтмаган.

Полиция қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатганликларини, лекин ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини, шу жумладан, барча эҳтимолликларини текшириб кўришларини айтди.

Украина, Полша ва Литва ўтган йили баҳсли президентлик сайловларидан сўнг юз бераётган босимлар фонида беларусларнинг бошпанасига айланган эди.

Шишов беларусларга турар жой, иш ва юридик маслаҳат олишда ёрдам берадиган Украина-Беларус Уйи гуруҳини бошқарган.

Беларус расмийлари ҳукуматга қарши намойишчиларни Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган жиноятчилар ёки зўравон инқилобчилар деб таърифлаб, ҳуқуқ-тартибот идораларининг уларга нисбатан ҳаракатларини қонун доирасида ва зарур деб баҳолайди.