Байденнинг айтишича, 31 август муддати узайтирилиши мумкин

АҚШ қўшинлари 31 август куни ва ундан кейин ҳам америкаликларни эвакуация қилишни давом эттириш учун Афғонистонда қолиши мумкин, деди президент Жо Байден. Пентагоннинг айтишича, АҚШ армияси ҳозирда Кобул аэропортидан ташқаридаги одамларга “етиб” бора олмаяпти.

Байден, охирги кунларда Кобул аэропорти ва унинг атрофидаги тартибсизликлар ва мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиб кетиш бўйича қарор қилгани учун қаттиқ танқидга учради.

Президент ўз қарорларини ҳимоя қилиб, АҚШнинг 20 йиллик урушини тугатар экан, муаммоларнинг Афғонистонда юзага келиши муқаррар бўлганлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Толибон ҳозирча америкаликларни мамлакатдан олиб чиқишда кўмаклашмоқда, бироқ АҚШ қўшинларига ёрдам берган Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиш “бироз қийинроқ” бўлиб турибди.

Байден ва Вице-президент Камала Харрис чоршанба куни миллий хавфсизлик гуруҳи билан америкаликлар ва қочқинларни Афғонистондан эвакуация қилишни тезлаштириш йўлларини муҳокама қилишди, деди Оқ Уй расмийси.