Байден Адлия вазирлигининг 2001 йил 11 сентябрь ҳужумига оид ҳужжатларни қайта кўриб чиқишини маъқуллади

АҚШ Президенти Жо Байден Адлия вазирлигининг 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларига оид ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ташаббусини олқишлади.

“Менинг маъмуриятим қонун билан максимал даражада шаффофликни таъминлаш ва Обама-Байден маъмурияти даврида давлат сири туфайли махфийлик масаласида берилган қатъий кўрсатмаларни бажаришга содиқ”, – дейилади Байденнинг баёнотида.

“Мен Адлия вазирлигининг ҳукумат томонидан илгари махфийлик пардаси ортида сақланган ҳужжатларни қайта кўриб чиқилишини ва бу имкон қадар тезроқ бажарилишини қўллаб-қувватлайман”, дея қўшимча қилди у.